Бу ҳақда «Ўзоғирсаноатлойиҳа» бош директори Бегзод Хазратқулов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Темур Малик ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган туннель йўли деворининг бир қисми ўпирилиб тушган эди.

Шу боис, кўприк ҳаракат учун хавфсиз деб топилган ва яқин вақт ичида транспорт ҳаракати учун очилиши режалаштирилмоқда.

Ҳозирда кўчанинг шикастланган таянч қисмида ўрганиш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасининг хабар беришича, носозликни бартараф этиш ишлари давом этаётгани сабабли мазкур ҳудудда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланди.

Шу муносабат билан айрим автобус йўналишларига вақтинча ўзгартишлар киритилди:

  • 49-сонли автобус TTZ АШБ томон ҳаракатини Темур Малик – Султония – Шўртепа-2 – Шўртепа – Темур Малик кўчалари орқали амалга оширади;
  • 128-сонли автобус икки томонлама Темур Малик – Дўрмон йўли – Мирзо Улуғбек – Темур Малик кўчалари орқали ҳаракатланади;
  • 149-сонли автобус икки томонлама Мингбулоқ – Ш.Бурхонов – Мирзо Улуғбек – Темур Малик кўчалари орқали йўналтирилади.

Маълум қилинишича, йўллардаги чекловлар сабаб транспорт тирбандлиги ортиши ва зарур ҳолларда йўналишларга қўшимча ўзгартишлар киритилиши мумкин. Шунингдек, автобуслар ҳаракатидаги интервал вақти ҳам вақтинча узайиши эҳтимоли бор.