Робот озон генераторига эга. Озон вируслар, бактериялар ва замбуруғларни ўз ичига олган патогенларни 100% гача зарарсизлантиришга қодир. Робот озонни юқорига қараб пуркайди, бу эса қўл етиши қийин бўлган жойларни дезинфекция қилиш имконини беради.

Қурилма ихчам қилиб ишланган. Шунингдек, у алоқа воситаси, ҳисоблагич, камера ва симсиз зарядлаш тизими билан жиҳозланган. Робот баландлиги 5 сантиметргача бўлган тўсиқлардан ўтиб кета олади.

Робот биноларни дезинфекция қилиши учун тахминан бир соат вақт сарфлайди. Бироқ робот билан бир жойда бўлиш тавсия этилмайди. Чунки робот кимнидир пайқаб қолса, ишлашни тўхтатади ва бу ҳақда сигнал беради.

Мазкур робот мактабларда синфхоналар ва умумий овқатланиш корхоналарини дезинфекциялашда ишлатилиши мумкин. Унинг нархи 150 минг рублдан ошмайди ва 2023 йил охирида унинг биринчи партиясини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Каттароқ жойларни дезинфекция қилиш учун унинг катталаштирилган моделини ҳам ишлаб чиқиш мумкин, дейилади mir24.tv сайтида.