Унинг таъкидлашича, газ транспорт тизими объектларини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жорий йилнинг март ойида тизим корхоналари кесимида 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режа – графиклари ишлаб чиқилиб, тизим корхоналарига юборилган.  Унга кўра, магистрал газ қувурларнинг 1 132 км участкаларида 88,2 км нуқсонли қисмларини капитал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 93,7 км (белгиланган режага нисбатан 106 фоиз) капитал таъмирланди ёки ўтган йилга нисбатан 60,3 км га ортиқча бажарилди (ўтган йили шу даврда 33,4 км бажарилган);

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ҳамда Энергетика вазирлиги ҳайъат мажлисининг тегишли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзтрансгаз” АЖнинг “Республика газ транспорт тизими объектларини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”  2021 йил 24 сентябрдаги 160-сон бўйруғи ишлаб чиқилди. Мазкур буйруққа асосан тизим корхоналаридан жорий йил  1 октябрга қадар 2021/2022 йиллар куз-қиш даврига тайёргарлик “паспорт”ларини (барча режалаштирилган тадбирларни тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаган ҳолда) қабул қилиб олинди.

 Шунингдек, 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида табиий газ ресурслари ва тақсимоти балансига кўра, республика истеъмолчиларига жами 28 993 млн куб метр ёки ўтган куз-қиш даврига нисбатан 3 027 млн куб метр ортиқча ҳажмларда табиий газ етказиб берилиши режалаштирилган.