Келишув доирасида қарздорлик портфелини баҳолаш, халқаро банк кредитларини олиш орқали молиялаштиришни жалб қилиш каби йўналишларда фаолият олиб бориши кўзда тутилган.

Ҳамкорлик натижасида жорий қарз портфели ҳамда уни қайта молиялаштиришнинг батафсил жадвали ишлаб чиқилади. Шунингдек, келгусидаги молиялаштириш таклифларини кўриб чиқиш, кредит сифатини ошириш механизмлари бўйича иш олиб борилади. Йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги лойиҳавий молиялаштиришнинг мақбул вариантларини кўриб чиқиш юзасидан ҳам ҳамкорлик қилиниши режалаштирилган, деб хабар беради «Ўзтрансгаз» АЖ матбуот хизмати.

Маълумот учун: «Rothschild & Cie» компанияси инвестиция-банк хизматлари, корпоратив банк хизматлари, активларни бошқариш каби йўналишларда фаолият олиб борувчи йирик халқаро ташкилотлардан бири саналади.