“Каналга [эгалик масаласини муҳокама қилишга] келсак: бунинг иложи йўқ. Мен музокаралар олиб боролмайман, айниқса канал бўйича музокаралар жараёнини бошлаш масаласида. Масала ёпилган, канал Панамага тегишли”, деди Мулино маҳаллий телевидениеда намойиш этилган ҳафталик матбуот анжуманида Америка дипломатик департаменти раҳбари билан бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақида гапирар экан.
Рубио шанба куни Панамага боради. Bloomberg манбаларга таяниб хабар берганидек, давлат котиби Гватемала, Коста-Рика ва Салвадорга ҳам бориш ниятида.
Панама Президенти Рубио билан учрашув кун тартиби бўйича ҳали бир тўхтамга келинмаганига ишора қилди, деб хабар беради tass.ru.
“Бизда, албатта, келишиб олишимиз мумкин бўлган умумий масалалар бор: миграция, гиёҳванд моддалар савдоси, пул ювиш, бозор мавжуд бўлган АҚШга бизнинг сувларимиз орқали ўтадиган гиёҳванд воситалар экспортининг ошиши”, деди Мулино.