Президент Фармонига (ПФ-6155, 03.02.2021й) кўра, пандемияда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар 2021 йил 31 декабргача амал қилади:

- туризм, транспорт ва умумий овқатланишдаги тадбиркорларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича 2021 йил 1 январь ҳолатига қарздорлиги тўланиши;

- Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ–5969 сон Фармонида назарда субъектларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича 2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра мавжуд қарзига пеня ҳисобланишини тўхтатиш ва солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратиш чораларини кўрмаслик талаби;

- пандемия даврида Президент томонидан тадбиркорларга 2020 йил 31 декабрь ҳолатига қолдиқда турган мол-мулк ва ер солиғи бўйича берилган фоизсиз кечиктириш суммаси;

- кичик тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилишига мораторий.