2021 йилнинг биринчи чораги натижалари шуни кўрсатадики, Ўзбекистон иқтисодиёти учун беқарор ташқи иқтисодий вазият сақланиб қолмоқда. Биринчи чоракда Қозоғистон ЯИМ 1,6% га, Қирғизистон ЯИМ 9,4% га, Россия ЯИМ эса 1,8% га камайди.
Бироқ, ушбу даврда Ўзбекистон ЯИМ 3 фоизга ўсди. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида ишлаб чиқариш ўсиши кузатилди. Масалан:
-
-
- саноат соҳасида ишлаб чиқариш ҳажмининг 3,8% гача ўсиши кузатилди (2020 йилнинг шу даврида – 1,9%);
- инфляция суръати пасайишда давом этмоқда (2,5%, 2020 йилда – 2,8%);
- хизмат кўрсатиш соҳасининг ўсиши 5,8% ни ташкил этди.
-
Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 4,5-5,5% гача ўсиши кутилмоқда.