Анталия Гран-присининг иккинчи куни ҳам медалсиз ўтмади. Эркаклар ўртасида Ж2 классида -90 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Отабек Ирисбеков бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг илк кунида эркаклар ўртасида Ж1 классида -60 кг вазн тоифасида Диёрбек Майдонов ва аёллар ўртасида Ж2 классида -48 кг вазн тоифасида Камола Узоқова 2 та кумуш медални терма жамоамиз ҳисобига ёздириб қўйган эди.

Ҳозирча делегациямиз ҳисобида 2 та кумуш ва 1 та бронза медали мавжуд.

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати