28-29 май кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида пара дзюдо бўйича халқаро Гран-При турнири бўлиб ўтади. Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари бериши билан янада аҳамиятлидир. 

Бугун пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ушбу нуфузли турнирда қатнашиш учун Қозоғистонга йўл олди. Бу ҳақда Миллий Паралимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди. 

Пара дзюдочиларимизга омад ёр бўлсин!