Мусобақанинг дастлабки кунидаёқ вакилларимиз совриндорлар сафидан жой олди. Жумладан, бундан бироз аввал эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларининг Т36 классида Иззат Турғунов 5 м 61 см натижа қайд этиб олтин медални қўлга киритди. Ҳудди шу классда яна бир ҳамюртимиз Жамолиддин Акобиров эса 4 м 26 см натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Бундан ташқари, аёллар ўртасида клаб улоқтириш бўйича F32 классида Маҳлиё Акрамова 17 м 69 см натижа қайд этиб, делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйди.
Ҳозирча терма жамоамиз ҳисобида 2 та олтин ва 1 та бронза медали мавжуд.