Эътиборлиси, қитъамизнинг 10 га яқин мамлакатидан 50 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 тадан олтин ва кумуш медалга сазовор бўлган ҳолда, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Кучли учликдан шунингдек, Эрон ва Қозоғистон терма жамоалари жой олди.

Олтин:

Мухлиса Эшмирзаева (VL3)

Шахноза Мирзаева (KL3)

Ҳасан Қўлдошев (KL3)

Ҳайтмурод Шерқўзиев (VL3)

Кумуш:

Ирода Рустамова (VL2)

Ирода Рустамова (KL2)

Азизбек Абдулҳабибов (KL2)

Тўрабек Назарқулов (VL3)

Таиланддан қайтиб келган пара каноэчиларимиз Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси масъуллари, спортчиларнинг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан тантанали кутиб олинди.