"Ушбу нуфузли мусобақада юқори натижаларни қайд этишни мақсад қилган пара каноэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни дамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда", деб хабар берди Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Таъкидланишича, Канадада бўладиган Жаҳон чемпионатида қуйидаги спортчилар юртимиз шарафини ҳимоя қилиши режалаштирилган:
Мухлиса Эшмирзаева VL3
Шаҳноза Мирзаева KL3
Ҳасан Қўлдошев KL3
Ҳайитмурод Шерқўзиев VL3