Қувонарлиси, кеча 50 метр масофага тўппончадан отиш бўйича аралаш дастурда иштирок этган ҳамюртимиз Шахноза Мамажонова олтин медалга сазовор бўлди. Кучли учликдан эса Франция ва Австралия спортчилари жой олди.
Эслатиб ўтамиз, вакилимиз бундан аввалроқ ушбу мусобақанинг 10 метр масофага тўппончадан отиш дастурида кумуш медални қўлга киритган эди.