Эътиборлиси, мусобақанинг дастлабки куни вакилларимиз учун муваффақиятли кечди. Аниқроғи, эркаклар ўртасида С13 классида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсида Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари совриндори Ислам Асланов 56.94 сония натижа билан маррага 3-бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳамюртларимизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки давом этмоқда.