Ушбу йиғинда 17 нафар спортчи ва 4 нафар тренер иштирок этмоқда

“Ўқув-машғулот йиғинида асосий эътибор спортчиларнинг умумжисмоний тайёргарлиги ва махсус жисмоний тайёргарлигига қаратилган. Боиси, олдинда бизни 2 та муҳим мусобақа кутмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 19-21 май кунлари Манчестер шаҳрида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколар берувчи Европа очиқ чемпионати ҳамда 24-27 май кунлари Дубайда Ханжчоу-2022 Пара Осиё ўйинларига йўлланма берувчи саралаш турнири бўлиб ўтади. Мақсадимиз, ушбу мусобақаларда юқори ўринларни эгаллаб, кўзланган натижага эришишдир”, деди пара таэквондо бўйича тренер Бобур Қўзиев.