2024 йил Франция пойтахтида ўтказиладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи ушбу мусобақада 3 нафар вакилимиз совриндорлар сафидан жой олди.

Жумладан, эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Асад Тоштемиров барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга сазовор бўлган бўлди.

-63 кг вазн тоифасида Зуҳриддин Тоҳиров бронза медалини қўлга киритди.

Аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Гулжаной Наимова делегациямиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.

Шу тариқа дунённг 37 мамлакатидан 150 нафардан ортиқ пара таэквондочи қатнашган Гран-прида терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида Бразилия ва Туркиядан сўнг 3-ўринни эгаллади.