"Дунёнинг энг кучли пара таэквондочилари иштирок этган ушбу мусобақа вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди. 5 нафар спортчи билан баҳсларда қатнашган делегациямиз якунда 4 та медалга сазовор бўлди", дея хабар берди Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарга кўра, эркаклар ўртасида Санжар Мухторов (-58 кг) ҳамда Асадбек Тоштемиров (-80 кг), аёллар ўртасида эса Зиёда Исоқова (-47 кг) бронза медалини қўлга киритган бўлса, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони Гулжаной Наимова (+65 кг) доимгидек ғолибликни ҳеч кимга бермади. 

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси сайёрамизнинг 30 га яқин давлатидан 200 нафарга яқин спортчи қатнашган нуфузли мусобақада 1 та олтин ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди.