Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов пара енгил атлетикачиларимиз – Муҳаммад Рехсимов ҳамда Нурхон Қурбонова Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлишини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, XVI ёзги Паралимпия ўйинларида ватанимиз шарафини 48 нафар пара атлет ҳимоя қилишади. Улар жами 55 та медаль учун курашади. Мусобақа эса шу йил 24 августдан 5 сентябрга қадар ўтказилади.