Эътиборлиси, қитъа чемпионатида илк бора иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг барча – 10 нафар аъзоси ўз классларида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.
Жумаладан: Азизахон Қосимова (C4), Авазхон Полвонов (C3), Ғолиббек Мирзаёров (C2), Азиз Атаходжаев (Т1), Баҳодир Одинаев (Т2), Одина Ҳамдамова (Т2) классларида олтин медалга эга чиққан бўлса, Аброр Артиқов (C2), Азимбек Абдуллаев (C5), Саиджаббор Дадахонов (Т1) кумуш, шунингдек, Бунёд Ҳайитмаҳаммадов (C2) бронза медали соҳиби бўлди.
Осиё чемпионатида қитьамизнинг 10 га яқин мамлакатидан паравелоспортчилар иштирок этишди.
Терма жамоамиз жами 6-олтин, 3-кумуш , 1-бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида қитъада биринчи бўлди.
Вакилларимиз Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Ш.Маҳмудов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан муносиб кутиб олинди.