Халқаро Олимпия қўмитаси 2024 йили Парижда ўтадиган Олимпиада ўйинлари футбол турнири квоталарини эълон қилди. Унда UEFAга 3+1та, OFKга 3+0,5та, CAFга 3+0,5та, CONMEBOLга 2та, CONCACAFга 2та ва Okeaniyaга 1та ўрин ажратилган.
Осиёдан иштирок этадиган жамоалар номи 2024 йили қитъа кубоги мусобақасида аниқланади. Унда Осиёнинг энг яхши учта жамоаси (олтин, кумуш ва бронза медаллари эгаси) Олимпиадага тўғридан-тўғри йўлланма олади. Қитъанинг тўртинчи жамоаси эса Африканинг тўртинчи жамосига қарши баҳсда йўлланма масаласини ҳал этади.