Кўргазма бугунги Ўзбекистоннинг жанубий қисми бўйлаб ўтган буюк ипак йўли тарихи ҳақида ҳикоя қилади.
Шунингдек, кўргазмада Қашқадарёда сақланаётган VIII асрга оид «Катта лангар Қуръони» варақлари қайта тикланади.
Кейинги йилларда бой маънавий-маданий меросимизга дунё ҳамжамияти томонидан берилаётган эътибор Мамлакатимизнинг ўзига хос ўтмишига қизиқишнинг тобора ортиб бораётганидан далолат. Парижда «Катта лангар Қуръони» варақларининг қайта тикланиши ҳам Ўзбекистон ҳар томонлама жаҳонга юз тутаётганини яна бир карра исботлайди.