Париждаги Араб дунёси институтида 2022 йил 23 ноябрдан 2023 йил 4 июнгача «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» номли кўргазма ташкил этилмоқда.
Унда Ўзбекистон ҳунармандларининг асарлари намойиш этилади.
Кўргазмада ХИХ – ХХ аср ўрталарига оид миллий тўқимачилик маҳсулотлари, либослар, безаклар, Бухоро амирлиги даврининг зардўзи чопонлари, шунингдек, Ўзбекистон давлат музейлари коллекциясидан тўпланган Туркистон авангардига оид рангтасвир асарлари билан танишиш мумкин.