Паркент туман прокурори Шарифжон Акбаров ташаббуси хайрли ишга қўл урилди.
Йил давомида уй-жой қуриб берилган, қайта таъмирланган, моддий кўмак кўрсатиб келинган 20 та кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга сектор раҳбарлари, туман депутатлари ва ҳомийлар биргаликда кириб борди.
Шарифжон Акбаров бошчилигидаги масъуллар 2-секторидаги “Бойқозон”, “Яшнабод”, “Истиқбол” ҳамда солиқ бошлиғи секторидаги “Гулистон” маҳаллаларидаги оилаларнинг аъзолари билан самимий суҳбатлашди.
Прокурор уларнинг муаммоларини сўраб, янги йил билан табриклади. Байрам совғаларини ҳам топширди.
Ушбу оилаларнинг айни кундаги моддий аҳволидан келиб чиқиб, уларнинг айримларига замонавий музлатгич, ноутбук каби қимматбаҳо совғалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари