Маълум қилинишича, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва 1970 йилда туғилган фуқаро давлат захирасига қарашли 10 сотих ер майдонини харидорга 20 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Шунингдек, улар Давлат кадастрлари палатаси туман филиали муҳандиси орқали 2–3 минг доллар эвазига ер ҳужжатларини расмийлаштириб беришни режалаштирган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла раиси, кадастр муҳандиси ва мазкур фуқаро 17 минг АҚШ доллари ҳамда 37 миллион сўмни олган вақтида ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.