Ана шундай лойиҳалардан бири ҳисобланган Паркент тумани “Хўжа” маҳалласи ҳудудида жойлашган, туркиялик хорижий инвестор Дикогач Эрдоганнинг таъсисчилигида ташкил этилган “SEG TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятидир. Мазкур жамият томонидан замонавий технологиялар асосида тикувчилик цехи ишга туширилди. Ушбу лойиҳа доирасида жами 500,0 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Айни дамда 58 нафардан зиёд хотин-қиз иш билан таъминланди.
-Корхонамизга хорижий давлатлардан кўплаб буюртмалар тушаётганлиги сабабли, келаси йилдан бошлаб экспорт ҳажмини оширишни мақсад қилганмиз, - дейди корхона раҳбари Эльмира Эдуардовна. - Бунинг натижасида корхонамизда яна бўш иш ўринлари яратилади. Ўз навбатида лойиҳани ишга туширилишида бизга яқиндан кўмак берган Паркент тумани ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Айни пайтда тикувчилик цехимизда ишлаш истагида бўлган хотин-қизларни ишга қабул қиляпмиз.
Хулоса қилиб айтганда, янги иш ўринлари ташкил этиш - аҳолини барқарор даромад манбаи билан таъминлашга хизмат қилади. Бу эса миллий иқтисодиётимиз тараққиёти, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.
Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати