Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 27 июль куни ўтказилган йиғилишда мамлакатда яширин иқтисодиёт даражаси юқорилиги қайд этилиб, уни қисқартириш бўйича долзарб вазифалар белгилаб берилганди.
Президентимиз яширин иқтисодиётга қарши курашишда эҳтиёт бўлиш, иқтисодий фаоликка зарар етказмаслик, бунинг учун давлат органлари, бизнес ва жамоатчилик ҳамжиҳатликда ишлаши муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Шу маънода, биз ҳам ушбу йўналишда тегишли ўрганишлар, таҳлиллар ўтказишимиз, миллий қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишимиз ҳамда парламент назорати доирасида мутасадди органларнинг мазкур йўналишдаги фаолиятига баҳо бериб боришимиз зарур.
Боиси, яширин иқтисодиёт ижтимоий-иқтисодий соҳаларда аниқ прогнозлар қилиш, истиқболни белгилаш, шунингдек аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг аниқ мезонларини белгилашга тўсқинлик қилади.
Танзила НАРБАЕВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси.