Учрашув бошида Адел ал-Асумия Ўзбекистонда Президент сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
Суҳбат давомида икки томонлама парламентлараро ва минтақалараро алоқаларни ривожлантириш масалалари, мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар ҳамкорлик салоҳиятини бойитишда парламентлар роли муҳокама этилди.
Икки мамлакат парламентлараро алоқаларини фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Суҳбат чоғида Танзила Нарбаева гендер тенгликни таъминлаш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлади ва парламентлараро алоқаларни кенгайтириш зарурлигини қайд этди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.