Омухта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга айланма маблағни тўлдириш ва паррандачилик лойиҳалари учун кредитларнинг Марказий банк асосий ставкасидан юқори қисми қоплаб берилади.

Паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплекс лойиҳалари бўйича харажатларнинг бир қисми компенсация қилинади.

Паррандачилик корхоналари учун фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

Паррандачилик лойиҳаларини амалга оширишга Микрокредитбанк масъул бўлади ва унга давлат томонидан 50 миллион доллар ресурс ажратилади. Ишлар натижасига қараб яна 50 миллион доллар берилади.