Жумладан, Вобкент тумани “Қўнғирот” МФЙ даги "Каis Group" МЧЖ нинг паррандачиликни ривожлантириш лойиҳаси учун туман ҳокимининг 2013 йил 4 июндаги 345-сонли қарорига мувофиқ, Қоровулбозор туманидаги Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводи тасарруфида бўлган ер майдонидан 2,8 гектари узоқ муддатга фойдаланиш учун ажратилган.
 
Бу ерда 30 минг бош товуқ парваришлаш учун умумий қиймати 20 миллиард 160 миллион сўм маблағ киритилиб, 20 та иш ўрни яратилган. Бунда 12 миллиард сўм ташаббускор тадбиркорнинг ўз маблағи бўлса, 10 миллиард сўм тижорат банки улушидир. Ҳадемай, бу ҳудудда замонавий технология асосида фаолият кўрсатадиган паррандачилик комплекси ишга туширилади. 

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати