Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 25 январь куни соат 23:00 ларда Пастдарғом тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Пастдарғом тумани Оқманғит МФЙ ҳудудида ўтказилган “Тозалаш Антитеррор” тадбири давомида, 1994 йил туғилган А.У. яшаш уйининг алоҳида хонасида қиморхона ташкил қилиб, 7 нафар шахсларга пул эвазига қимор уйини учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ўйинга тикилган 3 миллион 46 минг сўм миқдоридаги пул ҳамда ўйин карталари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.