Қуйидагилар кооперациянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

кооперация аъзолари томонидан пахта етиштириш учун зарур техника, ускуна, транспортдан, пахта тозалаш заводларидан биргаликда фойдаланишни ташкил этиш;

кооперация ва уларнинг аъзолари ўртасидаги шартнома асосида қишлоқ хўжалиги техникаси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит, уруғлик, кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

кооперация билан ҳамкорлик қилиш учун экспорт қилувчиларни жалб этиш, ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;

кооперация аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотларни биржада ёки биржада шаклланган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш.