Бу борада пахта тўқимачилик кластерлари қошидаги пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта қабул қилиш масканларидаги лабараторияларда фермер хўжаликлари томонидан топширилаётган пахта хомашёсини қабул қилиш, унинг миқдори ва сифатини аниқлашда вужудга келадиган муаммоларни ҳал этиш бўйича “Ўзагроинспекция”нинг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида “Вилоят арбитраж гуруҳи” ва унинг вилоят ҳамда туманлар кесимида таркиби тузилди. Ўтган қишлоқ хўжалиги йилидаги анъаналарга кўра бу йил ҳам “Пахта штаби” ташкил этилди.
Пахта хомашёсини қабул қилишда соф (физик) ва кондицион вазнлардаги фарқи нотўғри белгилангани ёки асоссиз чегирмалар қўлланилгани хусусидаги мурожаатларни қабул қилиш ва тезкорлик билан ҳал этиш учун Инспекциянинг вилоят ва туман бўлимларида “Ишонч телефонлари” ўрнатилди.
Сурхондарё вилоятидаги 10 та пахта тўқимачилик кластерлари фермер хўжаликлари томонидан 246,0 минг тонна пахта етиштириш юзасидан шартномалар имзоланди. Пахта-тўқимачилик кластерлари тизимидаги мавжуд 31 та пахта қабул қилиш масканларида пахта хомашёсини узлуксиз қабул қилиб олиш тизими ўз вақтида жорий этилди.
Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари соҳавий инспекторлари томонидан эса пахта қабул қилиш масканларининг мавсумга тайёргарлиги жиддий таҳлил этилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари олдиндан кўрилди. Натижада вилоятимиздаги кластер корхоналари томонидан етиштирилган пахта хомашёсини қабул қилиш ва уни қайта ишлашга олдиндан шай ҳолатга келтирилгани боис ҳам бу масалада энди тузилган “Арбитраж груҳи” иш фаолиятида хозирча қийинчилик ва тушунмовчиликлар бўлгани йўқ.
Юқоридагиларга асосан пахта тўқимачилик кластерлари тизимидаги барча масканлар синов таҳлилхонасида пахтани қабул қилишда фойдаланиладиган барча меьёрий ҳужжатлар жамланмаси шакллантирилиши, ўлчов ва синов воситаларининг қиёслов кўригидан ўтказилганлик ҳолатлари Инспекциянинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан мониторинг кузатувлари ўз вақтида олиб борилмоқда.
Инспекция ходимларининг доимий равишда тушунтириш ишлари ва мониторинг кузатувлари олиб борилгани боис, пахта қабул қилиш масканларида пахтакорларимиз томонидан машаққатлар билан етиштирилган махсулотларни ҳеч қандай қийинчиликларсиз ўз вақтида топшириб кетиш имкониятининг пайдо бўлиши билан аҳамиятлидир.
Зойир ҚУЛИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги “Ўзагроинспекция”нинг Сурхондарё
вилоят бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи