Бу ҳақда касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев ахбoрот берди.

«Касаба уюшмаси аъзоси бўлишидан қатъи назар, фуқароларга бепул хизмат кўрсатадиган юридик клиникалар барча вилоятларда бор. Уларда аҳолининг барча қатламидан меҳнат муносабатлари юзасидан йўлланган мурожаатлар кўриб чиқилади. Юридик клиника қошида 1092 қисқа рақамли колл-марказ ҳам ташкил этилган», деди у.

Маълумот берилишича, 2019 йилда касаба уюшмаларига жами 7580 та, хусусан пахта мавсумида 433та мурожаат келиб тушган.