Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими иш юритувида Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг ва вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарорларига асосан қарздор “Каттақўрғон пахта заводи” акционерлик жамиятидан давлат фойдасига солиқ қарзлари, давлат божи ва юридик шахслар фойдасига бошқа турдаги қарздорликларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан олиб борилган ҳаракатлар давомида қарздор “Каттақўрғон пахта заводи” акционерлик жамиятидан 1 миллиард 342 миллион 639 минг сўм қарздорлик ундирилиб берилди. Шундан Давлат солиқ инспекцияси фойдасига ижро ҳужжатлари бўйича жами 300 миллион 166 минг сўм солиқ қарзлари Каттақўрғон шаҳар ДСИ ва Каттақўрғон туман ДСИ ҳисоб-рақамларига кўчирилиши амалда тўлиқ таъминланди.
Шунингдек, Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан қарздор “Каттақўрғон пахта заводи” акционерлик жамиятидан ундирувчи давлат фойдасига давлат божи ундириш тўғрисидаги 99 та ижро ҳужжати юзасидан 37 миллион 319 минг сўм ундирилиб берилди.
Бундан ташқари, Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатларига асосан қарздордан ундирувчи “Каттақўрғон Азимбек” МЧЖ фойдасига 384 миллион сўм, “Мансурбек транс сервис” МЧЖ фойдасига 250 миллион сўм, “Яноқ” фермер хўжалиги фойдасига 250 миллион сўм жами 884 миллион сўм ундирилди.
Бўлим иш юритувида бўлган ижро ҳужжатлари бўйича қарздордан жами 26 миллион 852 минг сўм ижро йиғими ҳамда 26 миллион 760 минг сўм қарздор ташкилот раҳбари ва бош ҳисобчиларидан давлат ижрочиси томонидан қўлланилган маъмурий жарималар ундирилиши таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими