Championat.asia сайти маълумотига кўра, Рустам Турдимуродов "Энергетик-БГУ" клуби сафига қўшилади. Турдимуродов яқинда Аргентинада ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этди.
2004 йилда туғилган ҳужумчи бу мавсум "Пахтакор" сафида жами 2 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали Турдимуродовни айни пайтда 75 минг еврога баҳоламоқда.