Аслида ушбу ноёб ашё бундан 29 йил олдин топилган. Фақат уни топиб олганлар унинг ноёблигини билишмаган ва уй –рўзғор ишларида фойдаланиб келишган.
Яқинда Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари музей тўпламларини бойитиш мақсадида вилоят бўйлаб экспедицияга чиқди. Экспедиция давомида аниқланган бир қатор ашёлар ичида сакларнинг бронза қозони айниқса диққатга сазовордир.
Қозоннинг баландлиги 37 см, оғиз қисмининг диаметри 52 см.ни ташкил этади. Қозон Еттисув воҳаси сак қабилаларига оид бўлиб, милоддан аввалги II-I асрларга оиддир. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги хабар бермоқда.