Зангиота туманида яшовчи 31 ёшли эркак Ж.З. ариза билан мурожаат қилиб, "Paynet" шохобчасида ишлаётган вақтида олдига нотаниш бўлган фуқаро келиб, «Мавлиева Анна» номига расмийлаштирилган банк пластик картасига 650.000 сўм пул ўтказиб беришини илтимос қилганлигини ва ушбу пулларни ўтказиб берганидан сўнг, нотаниш киши у ердан қочиб кетганини билдирган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни 43 ёшли эркак М.Б. содир этганлиги аниқланган. М.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, М.Б. содир этган жиноий ҳаракатлари учун 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.