Меморандумга кўра, Pearson компанияси билан олий таълим муассасалари ва профессионал таълим муассасаларида таълим сифатини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш, магистратура таълимини ривожлантириш, Бизнес ва технология таълими кенгаши (BTEC-Business and Technology Education Council) стандартлари бўйича ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш каби масалаларда ҳамкорлик қилинади.
Компания дунёнинг 70 та мамлакатида 35 000 нафар ходимга эга, асосий офиси Лондонда жойлашган. Pearson таълим мазмуни ва халқаро миқёсда баҳолашни бирлаштириб, янада самарали ўқитиш ва индивидуал равишда ўқишни таъминлаш учун хизматлар ва технологияларга таянади.
Бундан ташқари Pearson компанияси баҳолашнинг турли усулларини, мисол учун компьютерда тест усули, миллий тест хизматлари, психометрик хизматларни амалга ошириши мумкин.