Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

Магистратуранинг охирги босқич талабаларига 0,5 ставкагача педагогик фаолият олиб боришга рухсат берилади;

Танловда иштирок этувчи талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш вазирликнинг махсус электрон платформаси орқали амалга оширилади;

ОТМнинг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш ва баҳолашнинг янги KPI тизими жорий этилади;

Педагогларнинг дарс бериш самарадорлиги талабалар томонидан аноним баҳоланади, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.