Маълумки, университетда 13 та факультет мавжуд бўлиб, улар пойтахтимизнинг Чилонзор, Яккасарой, Учтепа, Миробод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Кенгсой ҳудудида жойлашган. Танишув жараёнида ректор томонидан университетнинг деканлари, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида университетда ўқув жараёнлари, таълим сифати, илмий ва маънавий ишларнинг самарадорлиги бўйича таклифлар берилди. Ўқув хоналарида моддий техник базани яхшилаш, факультетларни мазмун жиҳатдан керакли ўқув адабиётлари билан таъминлаш масалалари бўйича таклифлар берилди.

Шунингдек, ректор талабалар турар жойларида истиқомат қилаётган ёшлар билан ҳам учрашди. Учрашув жараёнида талабалар турар жойларида талабаларга янада енгиллик яратиш мақсададида уларнинг ойлик тўловлари арзонлаштирилди. Тошкент вилояти Кенгсой ҳудудида жойлашган ТТЖ талабалари учун эса тўловлар бекор қилинди. Ушбу янгилик талабалар турар жойларида истиқомат қилаётган талабаларга қувонч бағишлади. Йўналишлар бўйича муаммолар босқичма-босқич бартараф этиладиган бўлди.