Мурожаатлар 1 октябрга қадар онлайн платформалар ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.

2026 йил 1 августдан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг август–декабрь ойларида ўтказиладиган малака (тест) синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш жараёни бошланди.

Педагоглар аттестацияда иштирок этиш учун 2026 йил 1 октябрга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин.

Мурожаатлар қуйидаги платформалар орқали қабул қилинади:

– pedagog.uzedu.uz платформаси;

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz);

– Давлат хизматлари марказлари.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қоонунчиликка мувофиқ педагог кадрлар фақат ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Шунингдек, навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган, шунингдек, навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра малака тоифаси (лавозими) туширилган педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақларига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти UzASBO ёки бошқа молиявий ҳисоб-китоб дастурлари ҳамда мактаб бошқарув (ERP) дастурлари билан интеграция қилинади.

Аввалроқ, навбатдан ташқари аттестация ва касбий сертификат синовларида иштирок этиш учун тўлов миқдори 50 фоизга камайтирилгани ҳақида хабар берилган эди.