Шунингдек, уларга қоғоз шаклидаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, ўрнига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилди.
Ариза топшириш: ҳар йили январь-февраль, август-сентябрь ойларида амалга оширилади.
Муҳим жиҳати, педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди. Навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилганда эса давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов тўланади.
My.gov.uz орқали мурожаат қилинганда, 10 фоиз чегирма берилади.