Хитой пойтахтидаги шифохоналарда сўнги икки нафар коронавирус инфекцияси билан касалланган беморга жавоб берилди. Пандемия даври бошлангандан буён илк бор Пекин соғлиқни сақлаш муассасаларида биронта ҳам COVID-19 билан касалланган беморлар қолмади.

Бундай ахборот чоршанба куни Пекин Гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан эълон қилинди. Вирус тарқала бошлангандан бери пойтахтда 935 киши касаллангани қайд этилганди. Улардан 335 нафари июнь ойида «Синьфад» улгуржи бозорида тарқалган инфекция туфайли касалланган, деб хабар беради ТАСС.

Ҳозир Пекинда эпидемиологик ҳолатнинг енгиллаштирилган тартиби ҳаракатда, кўчаларда ниқоб тақиб юриш шарт эмас. Лекин уларсиз жамоат транспортидан фойдаланиш, дўконларга, кинотеатрларга ва давлат муассасаларига ташриф буюриш мумкин эмас.

Эслатамиз, Пандемия бошлангандан буён Хитой ҳудудида касалланганлар сони 85 минг нафарга етган, 4,6 минг киши вафот этган, 80 минг нафар бемор шифо топиб кетган. Ҳозирги кунларда Хитой шифохоналарида 347 нафар бемор COVID-19дан даволаняпти. Улардан етти нафарининг аҳволи оғир, деб хабар беради Российская газета.