Бугунги дастурлар орасида энг қизиғи аёллар ўртасида фигурали учишнинг эркин рақс мусабақалари бўлиши кутиляпти. Чунки унда қонидан таъқиқланган модда топилган, яъни допинг қабул қилгани айтилаётган Камила Валиева муз майдонига тушади. Қисқа рақс дастуридан сўнг у олдинда бормоқда.
Кечаги мусобақалардан сўнг норасмий умумжамоа биринчилигида ҳамон норвегиялик спортчилар олдинда боришяпти. Улар ҳисобида 13 олтин, 7 та кумуш, 8 та бронза медаль бор.
Германия спортчилари ҳам бўш келишаётгани йўқ. Немис спортчилари айни дамгача 20 та медаль қўлга киритган. Уларнинг 10 таси олтин, 6 таси кумуш ва 4 таси бронза.
АҚШликлар умумий медаллар сони бўйича немислардан битта медалга ортда қоляпти. Улар бугунгача 8 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалга эга бўлиб туришибди.
Умумжамоа ҳисобида кейинги ўринларда Хитой, Австрия, Нидерландия, Швеция спортчилари боришяпти.