Бу ҳақда Хитой пойтахтида қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси раиси ўринбосари, шаҳар мэри ўринбосари Чжан Цзяньдун маълум қилди, дея хабар бермоқда “ТAСС”.

“Олимпия шаҳарчасининг расмий очилиши келаси йилнинг 27-январь куни бўлиб ўтади, у бутун дунёдан келган спортчиларни кутиб олади”, деди у.

Цзяньдун шунингдек, Олимпия ўйинлари машъаласи эстафетаси 2 февралдан бошланишини таъкидлади.  

Эслатиб ўтамиз, Пекинда  2022-йилнинг 4-20 февраль кунлари XXIV қишки Олимпия ўйинлари,  4-13 март кунлари эса Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Aввалроқ, қадимги Грецияда қишки Олимпия ўйинлари машъаласи ёқилган , шундан сўнг у Пекин мусобақалари ташкилотчиларига топширилган ва Хитойга олиб кетилганди.

Сочида бўлиб ўтган 2014 йилги Ўйинлар машъаласи эстафетаси иштирокчиси ва Пхёнчхан-2018 Олимпиадасининг ёпилиш маросимида Греция байроғини кўтарган тоғ чанғичиси Иоаннис Aнтониу мазкур Олимпия ўйинларининг илк маёқчиси бўлади.