Элчихона томонидан уюштирилган мазкур тадбирда Хитойга импорт қилинадиган маҳсулотлар сифати, уларни қадоқлаш усуллари, асалариларни эмлашда қўлланиладиган воситалар, уларнинг таркиби инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи моддалардан холи бўлиши ва лаборатория текширувларидан ўтказилиши билан боғлиқ масалалар тўғрисида фикр юритилди.
Бунда экспортчи ишлаб чиқарувчиларнинг Хитой томонидан қўйиладиган талабларга тўла жавоб берадиган маҳсулот юборишлари таъминланиши билан боғлиқ жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Яъни пандемия шароитида Хитой томонидан импорт маҳсулотлари сифатига бўлган талабнинг кучайтирилганлиги боис тадбиркорлар икки томонлама имзоланган баённома шартларига қатъий амал қилишлари лозимлигига урғу берилди.
Онлайн-тадбир ниҳоясида элчихона ходимлари мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг Хитойга ўз маҳсулотларини экспорт қилиши билан боғлиқ барча саволларига батафсил жавоб берди, деб хабар беради «Дунё» АА.