Хитой Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари уюшмаси томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш имкониятлари, уларнинг халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори сифати юзасидан батафсил маълумотлар тақдимот иштирокчиларининг эътиборига ҳавола этилди. Хорижлик инвесторларга мазкур соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар ҳам билдирилди.
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида очилаётган «Shenzhen AllFood Expo 2022» ярмаркаси 26 августга қадар давом этади. Унда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан, шу жумладан, Франция, Италия, Греция, Бельгия, Жанубий Африка, Япония, Жанубий Корея, Эран, Афғонистон, Шри-Ланка, Болгариядан 1,5 мингдан ортиқ фирма ва компаниялари ўзларининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан иштирок этади, деб хабар беради «Дунё» АА.