Учрашувда хорижий компания раҳбари Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида таълим ва инновация йўналишларида алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдириб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятидаги мактабларда хитой тилини ўқитиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқишини билдирди.
Шунингдек, томонлар қисқа муддатларда мамлакатимиз илмий муассасалари тадқиқотчилари учун Хитойда тажриба алмашиш ва замонавий фан-техника бўйича амалиёт ўташи учун махсус дастурлар шакллантиришга келишиб олди.
Хитой таълим вазирлиги ҳузуридаги “Beijing Silk Road Culture Development” компанияси “Silk Road” халқаро таълим маркази ва “Silk Road” ахборот технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини мувофиқлаштиради.