Пеле номи билан дунёга танилган бразилиялик собиқ футболчи Эдсон Арантес ду Насименту танасида кўплаб шиш ва юрак етишмовчилиги туфайли  Сан-Паулу шифохонасига ётқизилди.  Футболчининг қизи унинг шифохонада эканини тасдиқлади. У уч марта (1958, 1962, 1970) жаҳон чемпиони бўлган дунёдаги ягона футболчи ҳисобланади.

82 ёшли Пеле ичаклари, жигари ва ўпкасида ўсмалар пайдо бўлгани туфайли бир неча ой давомида кимётерапия муолажасини олиб келаётганди. Хабарларда бу муолажаларнинг фойдаси бўлмагани айтилмоқда.