Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 20 ёшли (эркак) Б.Н. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Б.Н жабрланувчи Н.Х.нинг уяли телефонидан 5 дақиқага қўнғироқ қилиб олсам майлими, менинг телефонимни қуввати тугаб қолди дея ишонтириб, ушбу телефон қурилмасидаги “Click” иловаси орқали 402.200 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган.

Б.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Б.Н. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.